
Мурманск шаҳрида заргарлик дўконида юз берган воқеа жамоатчиликда кескин мунозараларга сабаб бўлди. Маълум бўлишича, дўконга стажировкага келган қиз атиги бир соат ичида ишдан бўшатилган.
Дўкон раҳбарияти қарорни қизнинг бир бармоғи йўқлиги билан изоҳлаган. Директор бу ҳолатни “кўриниши нобоп” дея баҳолаб, мижозлар билан ишлаш учун мос эмаслигини билдирган. Бироқ қизнинг айтишича, у ишга киришдан олдин соғлиғидаги ушбу хусусият ҳақида менежерни олдиндан огоҳлантирган.
Мазкур ҳолат оммавий ахборот воситаларида тарқалиб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўплаб фойдаланувчилар буни камситиш ва дискриминация деб баҳолаб, дўкон маъмуриятини танқид остига олди.
Жамоатчилик босими ортидан заргарлик дўкони маъмурияти қиз билан яна боғланиб, вазиятни юмшатишга ҳаракат қилган. Унга масофадан туриб ишлаш таклифи билдирилган. Ҳозирча қиз бу таклифга қандай муносабат билдиргани ҳақида расмий маълумот берилмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.