date

Россия уч нафар ўзбекистонлик маҳкумни теракт режалаштирганликда айбламоқда

Россия уч нафар ўзбекистонлик маҳкумни теракт режалаштирганликда айбламоқда

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилоятидаги жазони ижро этиш колонияларидан бирида режалаштирилган террорчилик ҳаракатининг олди олингани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Хизмат маълумотига кўра, гумон қилинаётган шахслар — уч нафар Ўзбекистон фуқароси бўлиб, улар оғир жиноятлар учун жазо муддатини ўтаётган бўлган. Россия томонининг иддао қилишича, гумондорлар Россияда ва қатор бошқа мамлакатларда тақиқланган ИШИД (ИСИС) террорчилик ташкилоти тарафдорлари ҳисобланади.

ФХХ баёнотида айтилишича, маҳкумлар қамоқхона ходимларини гаровга олиш ва колониядаги биноларга ўт қўйишни режалаштирган. Улар бу борада батафсил ҳаракат режаси ишлаб чиққан, бироқ уни амалга оширишга улгурмаган.

Тинтув давомида гумондорлар ёнидан террорчилик рамзлари тасвирланган ўткир пичоқлар ва мато парчалари топилгани айтилмоқда. Россия хавфсизлик хизматлари ушбу буюмларни режалаштирилган ҳужум билан боғламоқда.

Ҳозирча Ўзбекистон томонининг ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабати эълон қилинмаган. Тергов ишлари давом этмоқда, гумондорларнинг айби суд орқали аниқланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россия уч нафар ўзбекистонлик маҳкумни теракт режалаштирганликда айбламоқда