date

Швецияда ўсмир қизлар граната билан ҳужум қилишди

Швецияда ўсмир қизлар граната билан ҳужум қилишди

Швецияда 14, 16 ва 17 ёшли ўсмир қизлар иштирокида икки марта граната ҳужуми содир этилгани маълум бўлди. Қизлар бу ҳаракатларни “Супер Марио” тахаллуси билан танилган шахс кўрсатмаларига асосан амалга оширган. Бу ҳақда “Watchers” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, илк ҳодиса 2025 йил 5 сентябрь куни Мёльндаль комуннасидаги кўп қаватли уй киришида юз берган. Граната портламаган, аммо хавфсизлик сабабли бино эвакуация қилинган. Орадан бир кун ўтиб, 6 октябрда Нёдинге шаҳридаги уйга икки граната ташланган: бири портлаган, иккинчиси эса бинога яқин жойдан топилган.

Ҳужум жараёни видеога олиниб, “Супер Марио”га жонли эфирда узатилган. У қизларни СМС орқали қўллаб-қувватлаган. Тергoв маълумотларига кўра, учала ўсмир жами 45 минг швед кронаси олган. 14 ёшли қиз бу ҳаракатларни тўдалар ўртасидаги “қасос” сифатида амалга оширганини тан олган.

Қизлар қилган ишларидан пушаймон эканини билдирган. 16 ва 17 ёшли ўсмирлар жамоат хавфсизлигига таҳдид солиш айблови билан судга тортилган, 14 ёшли қизга эса ёши сабабли фақат текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Швецияда ўсмир қизлар граната билан ҳужум қилишди