
ФИФА 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг биринчи расмий постерини ўзининг ижтимоий тармоқларидан олиб ташлади. Бу қарор постер футбол мухлислари томонидан танқид қилинганидан сўнг қабул қилинди.
Постерда 42 жамоанинг футболчилари тасвирланган эди. Ҳар бир мамлакатдан битта футболчи намойиш этилган бўлиб, Португалия терма жамоасини "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруно Фернандес ифодалаган.
Аммо афсонавий футболчи, беш карра "Олтин тўп" совриндори Криштиану Роналду постерда йўқ эди. Бу эса мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлди ва ФИФА постерни ўчиришга мажбур бўлди.
Шунингдек, постерда ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ҳам намойиш этилган эди. 40 ёшли Криштиану Роналду ҳозирда Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубида тўп сурмоқда ва у 2026-йилги Жаҳон чемпионати унинг сўнгги мусобақаси бўлишини маълум қилган.
Турнир 2026-йил 11-июндан 19-июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. Мусобақада илк бор 48 та жамоа иштирок этади, финал эса Нью-Жерси штатидаги "Метлайф" стадионида бўлиб ўтади.
Европа минтақавий саралашида 12 та жамоа плей-офф ўйинлари орқали 4 та йўлланма учун курашади, яна 2 та йўлланма эса қитъалараро ўйинларда тақсимланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.