date

Cop30да нефть ва газдан воз кечиш масаласи қолдирилди

Cop30да нефть ва газдан воз кечиш масаласи қолдирилди
Бразилиянинг Белен шаҳрида бўлиб ўтган Cop30 иқлим анжуманида ривожланаётган давлатларга иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш учун қўшимча молиявий ёрдам ажратиш бўйича келишувга эришилди. Якуний ҳужжатда Европа Иттифоқи илгари сурган қазилма ёқилғидан воз кечиш ҳақидаги банд ўз аксини топмади.

Келишув матнига кўра, иқлим бўйича ҳаракатларни тезлаштириш учун ихтиёрий ташаббус ишга туширилади. Шунингдек, ривожланган давлатлар 2035 йилгача иқлим ўзгаришига мослашиш учун ажратиладиган маблағларни камида уч баравар оширишга чақирилди.

Ҳужжатда халқаро савдо механизмларини иқлим мақсадларига мувофиқлаштириш учун қайта кўриб чиқиш режаси ҳам мавжуд. Ривожланаётган давлатлар денгиз сатҳининг кўтарилиши, ҳаддан ташқари юқори ҳарорат, қурғоқчилик ва сув тошқинлари каби хавфлар ортгани сабабли молиявий ёрдамни оширишни талаб қилмоқда.

Қазилма ёқилғидан воз кечиш масаласи бўйича келишмовчиликлар охиригача сақланиб қолди. Саудия Арабистони каби Араб давлатлари гуруҳи қаршилиги туфайли бу масала Бразилия томонидан таклиф қилинган алоҳида қўшимча ҳужжатда келтирилди.

АҚШ саммитга расмий делегация юбормаган бўлса-да, конференция иштирокчилари иқлим масалаларида бирдамликни сақлашга интилишларини билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Cop30да нефть ва газдан воз кечиш масаласи қолдирилди