Спаллетти «Ювентус» ёшларига ишонч бериш муҳимлигини айтди

А Серияда 20-тур доирасидаги сўнгги учрашувларда Туриннинг «Ювентус» жамоаси «Кремонезе»ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳсдан сўнг туринликлар бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоа майдонга катта иштиёқ ва амбиция билан чиққанини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу, айниқса, ёш футболчилар ўз кучига ишониши учун жуда муҳим эди.
Спаллетти «Ювентус»да ишлашга чанқоқ, ўсишга интиладиган ва клуб даражасига муносиб бўлиш учун нималарни қандай қилиш кераклигини аниқ билишни хоҳлайдиган ёш профессионаллар йиғилганини ҳам қайд этди.
Ҳозирда Спаллетти жамоаси А Серия турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Кейинги турда «Ювентус» сафардa «Кальяри»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг