«Бавария» ҳимоячиси Станишич жароҳат олиб сафдан чиқди

«Бавария» расмий сайти орқали ҳимояда йўқотиш юз берганини маълум қилди. Хорватия терма жамоаси футболчиси Йосип Станишич ўнг тўпиқ бўғимидан жароҳат олиб, шифокорлар назоратига тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Станишич жароҳатни Бундеслиганинг якшанба кунги «Вольфсбург»га қарши учрашувида олди. Ўша баҳсда мюнхенликлар рақибини 8:1 ҳисобида йирик мағлуб этганди.
Бир неча позицияда, жумладан ҳимоянинг барча нуқталарида ўйнай оладиган Станишичнинг тикланиш муддати ҳозирча ошкор қилинмади.
Жорий мавсумда Станишич 19 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.
«Бавария» Бундеслигада ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги Дортмунднинг «Боруссия»си эса 11 очко орқада қолган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг