date

«Ювентус» Оскар Мингеса бўйича келишув изламоқда

«Ювентус» Оскар Мингеса бўйича келишув изламоқда

Туринлик «Ювентус» «Селта»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Оскар Мингесага қизиқиш билдирмоқда. Yahoo Sports хабарига кўра, испаниялик футболчининг амалдаги шартномаси 2025/26 мавсуми якунида тугайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Бьянконери» таркибни ҳимоя чизиғида кучайтиришни кўзламоқда ва бир нечта позицияда ўйнай оладиган футболчиларга устуворлик бермоқда. «Барселона» академиясидан етишиб чиққан Мингеса ҳам айнан шундай универсал вариант сифатида кўрилмоқда.

Манбага кўра, Мингеса 30 июнда эркин агентга айланиши мумкин. «Селта» у билан янги келишув тузишга уринмоқда, бироқ ҳозирча томонлар якуний келишувга яқинлаша олмаган. «Ювентус» эса январ ойидаёқ футболчини олиб келиш имконияти бор, деб ҳисоблайди, аммо «Селта» бундай битимга унчалик ҳам тайёр эмас: трансфер бўлса, тушумнинг ярми «Барселона»га ўтиши керак бўлади.

Transfermarkt Мингесани 14 миллион еврога баҳоламоқда. 26 ёшли ҳимоячи мавсумдаги 21 учрашувда 1 гол урди, 3 ассист берди ва 2 та сариқ карточка олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» Оскар Мингеса бўйича келишув изламоқда