date

Хитой ва Ўзбекистон ўртасида янги юк авиайўли очилди

Хитой ва Ўзбекистон ўртасида янги юк авиайўли очилди
Хитойнинг Венчжоу шаҳри ва Ўзбекистон пойтахти Тошкент ўртасида янги юк авиайўли ишга туширилди. Ушбу йўналиш глобал савдо мавсумига, хусусан, "Қора жума" харидлар даврига мослаштирилиб очилди.

Бу ҳақда "Синхуа" агентлиги хабар берди. Янгиланган йўналиш Чжэцзян провинцияси ва унга қўшни ҳудудлардаги экспортчилар учун логистика тармоғини янада кучайтиради.

Centrum Air авиакомпаниясига тегишли илк B767 самолёти Венчжоудаги Лунван аэропортидан 50 тонна маҳсулот билан Марказий Осиёга учди. Бу шаҳардан минтақага йўналтирилган илк юк рейси сифатида қайд этилди.

Мазкур йўналиш очилиши билан Венчжоу аэропорти эндиликда Жануби-Шарқий Осиё, Шимолий-Шарқий Осиё ва Марказий Осиёни қамраб олувчи 11 халқаро юк йўналишига эга бўлди. Бу йўналишлар Хитой маҳсулотларини трансчегаравий электрон тижорат асосида Европа бозорларига етказишда қўшимча транзит платформа яратади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Хитой ва Ўзбекистон ўртасида янги юк авиайўли очилди