date

Revolut банки Ўзбекистондан Францияга пул ўтказмаларини чеклади

Revolut банки Ўзбекистондан Францияга пул ўтказмаларини чеклади
Британияда жойлашган Revolut банки Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа бир қатор давлатлардан Францияга пул ўтказмаларини чеклади. Бу ҳақда Oninvest портали молиявий ташкилотнинг мактубига асосланиб хабар берди.

Revolut'нинг мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими бу қарор банк томонидан мустақил равишда қабул қилинмаганини, балки тўловларни қайта ишлаш бўйича ҳамкорларнинг талабларига риоя қилиш зарурлиги туфайли жорий этилганини маълум қилди. Чеклов киритилган давлатлар рўйхатига Афғонистон, Арманистон, Озарбайжон, Хитой, Россия, шунингдек, Африка ва Европанинг айрим мамлакатлари киритилган.

Бунгача Россия фуқароларининг Европа Иттифоқида Revolut ҳисобларига МДҲ давлатларида очилган карталар орқали маблағ ўтказишда муаммоларга дуч келгани хабар қилинган эди. Oninvest таъкидлашича, пул ўтказмалари амалга оширилмоқчи бўлган ҳеч бир банк санкциялар остида эмас.

Revolut — 2015 йилда Лондонда ташкил этилган британ необанкидир. Мазкур банк ҳисобларни онлайн очиш ва молиявий операцияларни мобил илова орқали бошқариш имконини беради.

Фойдаланувчилар маблағни ўнлаб валюталарда сақлаш, уларни банклараро курс бўйича алмаштириш ва хорижга тезкор ва кам комиссия билан ўтказиш имконига эга.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Revolut банки Ўзбекистондан Францияга пул ўтказмаларини чеклади