date

Гулистондаги портлаш ҳақида маълумот берилди

Гулистондаги портлаш ҳақида маълумот берилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати расмий баёнот эълон қилди. Бу ҳақда Upl.uz хабар беради.

Гулистон шаҳридаги кафеда содир бўлган портлаш оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш ва жароҳатлар олган. Уларнинг 26 нафари Сирдарё вилояти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази филиалига ётқизилган.

3 нафар фуқаро стационар даволанишга эҳтиёж сезмаган ва уйларига қайтарилган. Ҳозирги маълумотларга кўра, оғир аҳволда бўлган уч нафар фуқаро вафот этган.

Яна бир бемор оғир ҳолатда сунъий нафас олдириш аппаратига уланган ҳолда даволанмоқда. Реанимацияда бўлган 5 нафар беморнинг аҳволи барқарор, улар мустақил нафас олмоқда ва ҳушёрлик ҳолатида.

Ҳомиладор бўлган икки нафар аёл Сирдарё вилояти Оналик ва болалик илмий-амалий тиббиёт маркази филиалига кўчирилган, уларнинг аҳволи қониқарли. Қолган 15 нафар беморнинг аҳволи ҳам қониқарли бўлиб, улар тегишли бўлимларда даволанмоқда.

Шифохона беморлар учун зарур бўлган барча дори-дармонлар билан таъминланган ва уларга белгиланган стандартларга мувофиқ малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Гулистондаги портлаш ҳақида маълумот берилди