date

Ўзбекистонга пул ўтказмаларига талаб ошди

Ўзбекистонга пул ўтказмаларига талаб ошди
2025 йилнинг дастлабки 11 ойида Ўзбекистон халқаро пул ўтказмалари бўйича ВТБ банки мижозлари орасида иккинчи оммабоп йўналишга айланди. Бу ҳақда банкнинг катта вице-президенти Алексей Охорзин «Россия чақиради!» инвестицион форумида маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсант».

Банк маълумотларига кўра, ушбу давр мобайнида чакана мижозлар томонидан 9 миллиондан ортиқ халқаро пул ўтказмалари амалга оширилган, бу ўтган йилга нисбатан беш баробар кўпдир. Операцияларнинг ҳажми 5,5 баробар ошган.

Энг талабгир йўналишлар орасида Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Беларусь ва Қозоғистон бор. Ўртача пул ўтказмаси суммаси 26 минг рублни (3,9 миллион сўм) ташкил этади, мижозлар эса ўртача ойига учта операция амалга оширади.

ВТБ банкининг прогнозларига кўра, 2026 йилда бундай транзакциялар ҳажми хизматларнинг кенгайиши ва йўналишлар сонининг кўпайиши туфайли икки баробар ошади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонга пул ўтказмаларига талаб ошди