date

Хамдам Собиров: “Райҳон концерти йил сайин янада кучаймоқда”

Хамдам Собиров: “Райҳон концерти йил сайин янада кучаймоқда”

Хонанда Хамдам Собиров Райҳон Ғаниеванинг навбатдаги концерти ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг айтишича, Райҳоннинг концертлари ҳар йили янада ўзига хос, мазмунли ва таъсирли тус олиб бормоқда.

“Райҳоннинг концерти ҳар йили ўзгача зўр бўлиб боряпти. Менимча, бунда унинг мухлислари жуда содиқ эканининг ўрни катта. Йиллар ўтиши билан соғинч ҳам кучаяди, шу сабабли одамлар яна ва яна концертга келишади”, — дея таъкидлади Хамдам Собиров.

Маълумотларга кўра, бетакрор хонанда Райҳоннинг жорий йилги концерт дастури 3 кун давомида бўлиб ўтиб, унга 14 мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрган. Бу йилги дастур учун хонанда катта меҳнат қилиб, пухта тайёргарлик кўргани яққол сезилди.

Концерт кўтаринки кайфиятда, ўзига хос руҳда ҳамда кутилмаган образлар билан ўтиб, томошабинларни бир зум ҳам бефарқ қолдирмади. Саҳнадаги ҳар бир чиқиш мухлислар учун унутилмас таассуротларга бой бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Хамдам Собиров: “Райҳон концерти йил сайин янада кучаймоқда”