date

ПСЖ Винисиусни «Реал Мадрид»дан олиб кетишни кўзламоқда

ПСЖ Винисиусни «Реал Мадрид»дан олиб кетишни кўзламоқда

Бразилиялик қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Реал Мадрид»ни тарк этиши мумкин: бунинг сабаби — «қироллик клуби» футболчининг янги шартнома бўйича талабларини қондирмаслиги эҳтимоли. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

El Nacional хабарига кўра, вазиятни Франция чемпиони — ПСЖ диққат билан кузатиб бормоқда. Париж клуби раҳбари Нассер Ал-Ҳелайфи Винисиусни жамоага олиб келиш ғоясига шахсан қизиқиш билдираётгани айтилади.

Винисиуснинг «Реал» билан амалдаги битими келаси йилнинг ўртасида якунланади. Бразилиялик юлдузнинг трансфер қиймати 150 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Жуниор 31 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 11 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Винисиусни «Реал Мадрид»дан олиб кетишни кўзламоқда