date

Россияда тиббий кўрикдан бўйин товлаган мигрантларни жаримага тортиш таклиф қилинди

Россияда тиббий кўрикдан бўйин товлаган мигрантларни жаримага тортиш таклиф қилинди

Россияда мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган хорижий фуқаролар жаримага тортилиши, суд эса уларни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Бу борадаги қонун лойиҳаси яқин кунларда Давлат думасига киритилиши кутилмоқда, деди қуйи палата спикери Вячеслав Володин. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Шунингдек, уч ойдан ортиқ муддатга келаётган мигрантлар учун тиббий кўрикдан ўтиш муддати 90 кундан 30 кунгача қисқартирилиши режалаштирилган. Тиббиёт муассасалари хулосалар бўйича маълумотларни Ички ишлар вазирлигига, аниқланган юқумли касалликлар ҳақидаги ахборотни эса Роспотребнадзорга юбориши керак бўлади.

Бундан ташқари, хавфли касалликлар йўқлиги ҳақидаги тиббий ҳужжатларни сохталаштириш ва бундай ҳужжатларни муомалага киритганлик учун жазони кучайтириш ҳам таклиф этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россияда тиббий кўрикдан бўйин товлаган мигрантларни жаримага тортиш таклиф қилинди