date

Аҳмад аш-Шаръа Москвада Путин билан учрашади

Аҳмад аш-Шаръа Москвада Путин билан учрашади

Аҳмад аш-Шаръа 28 январ куни Владимир Путин билан учрашиш мақсадида Москвага сафар қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Syria TV манбаси хабар берди.

Россия ва Сурия раҳбарлари ўртасидаги аввалги учрашув 2025 йил октябр ойи ўрталарида бўлиб ўтган эди. Ушбу суҳбатда томонлар собиқ президент Башар Асад даврида имзоланган келишувларни қайта кўриб чиқиш имкониятларини муҳокама қилишган. Шунингдек, музокаралар давомида Россиянинг Суриядаги ҳарбий базалари масаласи ҳам кўтарилган.

Музокаралар чоғида Аш-Шаръа Москва билан Дамашқ ўртасидаги тарихий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва муносабатларни тиклаш ниятида эканини ҳам маълум қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Аҳмад аш-Шаръа Москвада Путин билан учрашади