Россиялик фазогир Сергей Крикалев 2005 йилда ер атрофидаги орбитадан Ерга қайтаётганда сайёрамизни келажакдан кўришга муваффақ бўлган, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.
Таъкидланишича, фазогир дуч келган бу феноменни машҳур физик олим Альберт Эйнштейн ифодалаб берган.
Крикалев вақтнинг релятивистик секинлашиши сабабли 0,02 сонияга олдинга силжиган. Таъкидлаш жоизки, бу ҳодисага фазогир ўрнатган жаҳон рекорди сабаб бўлган: у орбитада 803 кун бўлган ва бу вақт давомида фазода коинот кемаси билан бирга сониясига 7,66 км тезлик билан ҳаракатланган.
Олимларнинг фикрича, бу факт вақтлараро саёҳат мумкин эканлигини исботлайди. Энштейн ўз вақтида вақт жисмлар сониясига 300 млн метр тезлик (ёруғлик тезлиги) билан ҳаракатланганда секинроқ боришини тахмин қилган. Бундай шароитда жисм келажакка тушиш имкониятига эга бўлади.
Аввалроқ яна бир россиялик фазогир Сергей Рязанский Халқаро коинот станциясига парвози олдидан очиқ коинот қандай ҳидга эгалиги ҳақида сўзлаб берган. Унинг айтишича, у пайвандлаш вақтида чиқадиган ҳидга, янада аниқроғи “металл озон” ҳидга ўхшашдир. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди