— Бизнинг мақсадимиз, — дейди Германиядаги фоҳишабозлик индустрияси иттифоқи вакилларидан бири Штефани Клее. — Фоҳиша деган атамани истеъмолдан буткул олиб ташлаш. Чунки биз кўрсатаётган хизмат Германиядаги барча эркакларга маъқул ва улар хизмат сифатидан тўлиқ қониқиш ҳосил қила олишяпти. Демак, биз демократия бозорининг бир бўлаги бўлишимиз лозим…
«tut. by» интернет портали мухбири Бранденбургдаги метро яқинида автобусдан тушиб кўзланган манзилга йўл олади. Метродан икки дақиқа пиёда юрилса, «Район Веддинг» мавзеси. Бу мавзе Германиядаги энг чиркин жойларнинг бири. Мавзеда ўнлаб исловотхоналар фаҳш ботқоғига ботган ҳолда мамлакат эркакларига бекитиқча хизмат кўрсатади. Ботқоқни қўшмачилар назорат этади. Ботқоқ ичкарисини эса ёшгина қиз-жувонлар банд этиб турибди. Уларнинг миллати ҳақида мижозлар сўраб ҳам ўтиришмайди. Ҳусни, қомати бинойидек бўлса бас. Қўшмачилар худди шу ботқоқликнинг бадбўй ва ёқимсиз ҳиди, жирканч қаъри эвазига ҳаром пул топади. Шу пулга ўзини ва яқинларини боқади. Шубҳасиз, қўшмачи ва фоҳишаларнинг оила-аъзолари ҳам аслида ҳаромдан узоқ эмас. Қуш уясида кўрганини қилиши шу бўлса керак-да! Бу ботқоқнинг номини қаранг. «45- «Қуён» қувончлар уйи».. Эгаси эса 53 ёшли Эльке В. исми-шарифини сир тутишни сўрайди. Нимаймиш, номус қилармиш. Ё алҳазар! Қўшмачилик қилиб, уйини фаҳш ботқоғига айлантириб, ўнлаб суюқоёқлар билан бирга яшаб, ҳаромдан топилаётган пулларни бўлишиб номус қилмаган жувон исми ошкор бўлишидан номус қилармиш. Мухбир рози бўлгач эса, шу «номуси кучли» қўшмачи мақтанишни бошлайди.
— Бизнинг исловотхона Германиядаги энг сифатли хизмат кўрсатувчи маскан ҳисобланади. Биз ҳар бир мижознинг кўнглига қараймиз. Танқидидан тўғри хулоса чиқарамиз.
— Майли, — дейди мухбир энсаси қотиб. — Фоҳишахонага сифат белгисининг нима зарурати бор?
— Ие, — дейди кулиб қўшмачи. — Биз демократик давлатда яшаяпмиз. Демак, ҳамма нарса очиқ-сочиқ бўлиши лозим. Агар ниятимизга ета олсак ва фоҳишабозликни қонун йўли билан ҳимоя эта олсак, сифат белгисини уй эшигига тиркаб қўямиз. Токи мижозлар қандай исловотхонага келганини билсин…
Исми-шарифи ўзгартирилган Фрау. В ҳам қўшмачилик қилади. Илгари фоҳиша бўлган. Хоҳларканки, унинг исловотхонасида жиноят содир этилмасин. Наркотиклар аралашмасин…
Буниси энди ортиқча. Қўшмачи атамасининг ўзи жиноят эмасми?.. На илож?.. Халқда бекорга айтилмаган. Типратикон боласини юмшоғим деган экан. Аммо биз қўшмачи ва фоҳишаларни ҳатто типратиконга ҳам тенглаштирмаган бўлардик.
Мухбирнинг тоқати тоқ бўлди. Келаётиб қўшмачи ва фоҳишалар сал бўлса-да, афсусланар, йўлига бўлса-да тавба қилар деб ўйлаганди. Акси бўлди. Улар ўзларини қаҳрамон қилиб кўрсатишдан ҳам тийилишмас экан.
Мухбир шаҳар айланиб оддий фуқароларнинг фикрлари билан қизиқди.
— Германияда ҳам, — деди ўткинчилардан бири Вернер исмли йигит. — Бундан ўн аср олдин фоҳишалар ва қўшмачилар тириклай ёқиб юборилган ёки тошбўрон қилинган. Баъзиларини найзага ўтқазганларини ҳам ўқиганман. Ҳозирги даврга келиб одамларимиз худодан ҳам қўрқмайдиган бўлиб кетишди. Фақат нафсининг кўрсатмасига амал қилади. Нафсини қондириш ёки шунинг орқасидан ҳаром пул топиш йўлида одам ўлдиришдан ҳам қайтмайди. Минг лаънат ундайларга!..
Мухбир учун бундан бўлак жавобнинг кераги ҳам йўқ эди. Кўнгли кўтарилди.
Олдинига, аниқроғи, фоҳишахоналарни кезиш давомида Германияда худони танийдиган одам қолмабди деб хафа бўлганди. Адашибди. Германияда ориятли инсонлар ҳам йўқ эмаскан. Ишқилиб худонинг ўзи фаҳш ботқоғини дўзах домига ташласин! Ботқоқдан туриб бегуноҳлар юзига лой ва балчиқ чаплаётган худосизларни Яратганнинг ўзи ғазабига олсин!
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи