
Миср маъмурияти 3000 йиллик тарихга эга Фиръавн Тутанхамоннинг мақбарасида махфий хоналар қидирувини тўхтатди, деб ёзади Даракчи нашри.
2015 йилда англиялик мисршунос олим Николас Ривз мақбарадаги текширувлари натижасида мақбара шимолий деворларида яширин тарзда бўяб текислаб юборилган яна икки эшик ўрни мавжудлиги ҳақида маълум қилган ва 2016 йилда қидирув ишлари бошлаб юборилган эди. Бу хоналарнинг бири Эхнатон (Аменхотеп IV)нинг биринчи рафиқаси Нефертитининг қабри, бирида эса иккинчи рафиқаси Кийининг қабри бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган эди.

Бироқ Италиядаги Турин университети мутахассислари томонидан олиб борилган чуқур текширувлар девор ортида ҳеч қандай хоналар мавжуд эмаслигини кўрсатди.

Миср ҳукумати натижаларни тан олди ва қидирув ишларини тўхтатди.
Эслатиб ўтамиз, Фиръавн Тутанхамон таҳминан милоддан аввалги 1332-1323 йилларда ҳукмронлик қилган. Тутанхамоннинг тош қабри 1922 йилда британиялик олим Ҳовард Картер томонидан топилган. Унинг отаси Эхнатон бўлган. Эхнатон вафот этгач, Тутанхамон саккиз ёшида тахтга ўтирган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар