Япониянинг Ҳоккайдо шаҳрида истиқомат қилувчи 80 ёшли аёл интернет орқали танишган ва ўзини астронавт сифатида таништирган фирибгарнинг алдовига учраб, қарийб 1 миллион ен (тахминан 6,5 минг доллар) йўқотди. Бу ҳақда The Independent нашри маълумот берди.
Маълумотларга кўра, қария июл ойида ижтимоий тармоқ орқали ушбу шахс билан танишган. У ўзини космонавт сифатида кўрсатган ва аёл билан романтик муносабат ўрнатишга ҳаракат қилган. Ёлғизликда яшовчи аёл вақт ўтиши билан бу шахсга нисбатан илиқ туйғулар пайдо қилган. Кейинчалик фирибгар аёлга фазода ҳужумга учраганини ва кислород учун маблағ талаб этишини маълум қилган. Шу тарзда қария фирибгарнинг алдовига ишонган ва унга пул ўтказиб берган.
Ҳоккайдо полицияси аҳолини огоҳлантириб: “Агар интернетда танишган шахс сизнинг молиявий ёрдамингизни сўраса, эҳтиёткор бўлинг. Бу фирибгарлик бўлиши мумкин. Дарҳол ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар беринг”, деб таъкидлади.
Японияда аҳолининг катта қисми кексалардан иборат. Жаҳон банки маълумотларига кўра, мамлакатда аҳоли ёши катта бўлган давлатлар орасида дунёда иккинчи ўринни эгаллайди. Шу боис интернетдаги фирибгарлар аксарият кексаларни мақсад қилиб, уларни алдаш схемаларини тез-тез қўллайди, чунки бу йўл билан пул олиш осонроқ ҳисобланади.
Бундай вазиятларда кенг қўлланиладиган усул — “бу менман” деб, қариндошлар номидан телефон қилиш ёки хабар юборишдир. Шунингдек, “романтик фирибгарлик” ҳолатлари ҳам тобора кўпайиб бормоқда. Фақатгина 2024 йилнинг дастлабки 11 ойида Японияда 3 326 та “романтик фирибгарлик” ҳолати қайд этилди. Бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпдир. Умумий зарар эса қарийб 34,6 миллиард енни (тахминан 174 миллион фунт) ташкил этади.
Бу воқеа яна бир бор интернетда танишувда эҳтиёткор бўлиш муҳимлигини кўрсатмоқда. Айниқса кекса авлод ва ёлғизлар интернет орқали ўрганиладиган муносабатларда кўпроқ эҳтиёткорлик ва ҳаётий тафаккурни сақлаши лозим. Чунки ҳар бир шахсдан кўп маълумот ва ишонч сўраши мумкин, ва буни оддий қизиқиш сифатида қабул қилиш керак эмас.
Шунингдек, онлайн танишувларда ҳеч қачон молиявий маълумотларни ошкор қилмаслик ва пул юборишдан олдин ҳар томонлама текшириш — ҳеч қачон ортиқча бўлмайди. Интернетдаги фирибгарлар ҳақида огоҳлик энг кучли ҳимоя ҳисобланади.
Япониядаги мазкур воқеа ҳақиқий ҳаётий сабоқ бўлиб, интернетдаги романтик муносабатларнинг ҳам муаммолари ва хавфлари борлигини очиқ кўрсатди. Бу ҳикоядан чиқадиган асосий хулоса: интернетдаги муҳаббат ҳамда ишончда эҳтиёткорлик ва оқилона қарорлар инсон ҳаётида катта аҳамиятга эга.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!