«Аркадаг» устози Муҳадов: «Андижон»га қарши осон баҳс бўлмайди

1 дақиқа ўқиш1.3K
«Аркадаг» устози Муҳадов: «Андижон»га қарши осон баҳс бўлмайди

Осиё Чемпионлар Лигаси-2 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган «Аркадаг» — «Андижон» тўқнашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда мезбонлар бош мураббийи Равшан Муҳадов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Аввало, хуш келибсизлар! — дея сўз бошлади тажрибали мураббий. — Ҳар бир жамоа майдонга фақат ижобий натижа учун чиқади. Биз рақибни Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлари орқали пухта ўргандик, уларнинг кучли ва заиф жиҳатларини таҳлил қилиб, шунга қараб тайёргарлик кўрдик.

Муҳадовнинг айтишича, «Аркадаг» учун эртагаги ўйин катта аҳамият касб этади:

— Бу баҳс биз учун нафақат спорт, балки бутун Туркман халқи ишқибозлари учун катта байрам. Ўтган мавсумда омадли қатнашдик, режаларимиз юқори. Бу мусобақада ҳеч қачон енгил рақиб йўқ. Ҳатто Роналдунинг жамоаси ҳам шу турнирда иштирок этаётганини эътиборга олсак, ҳар бир баҳс жиддий синов ҳисобланади.

Мутахассис ўз шогирдларининг жисмоний ҳолати ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:

— Футболчиларнинг функционал тайёргарлиги 100 фоиз даражада. Профессионал футболчи одатда 5-6 турдан сўнг ўз ўйинини топиб олади. Бу ерда энг муҳими — таркибдан тўғри фойдаланиш ва ўз кучимизга ишониш. Агар ўзига ишонмаса, майдонга чиқишнинг ҳам маъноси йўқ.

Муҳадов мухлисларга ҳам мурожаат қилди:

— Туркманистоннинг барча ҳудудларидан ишқибозларни Аркадаг шаҳрига чорлаймиз. Биринчи баҳсда футболчилар мухлислар кўзи ўнгида ғалаба қозониб, уларга шодлик улашишни хоҳлайди.

«Андижон» ҳақида берилган саволга эса у эҳтиёткорона жавоб қайтарди:

— Албатта, уларни ўрганганмиз. Қайси позицияларда қайси легионерлар ҳаракат қилаётганини яхши биламиз. Масалан, дарвозабони Қирғизистон миллий жамоаси сафида. Жамоа жуда яхши савияли. Бироқ ҳозир бу ҳақда кўп гапирмайман. Энг тўғри баҳо — эртанги ўйиннинг ўзи бўлади, — дея Муҳадов сўзларини якунлади.

Маълумот учун, «Аркадаг» — «Андижон» учрашуви 17 сентябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 18:45 да старт олади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?