10 миллион уйғур учун концлагерь: Шинжон (2-қисм)

2 дақиқа ўқиш4.9K
10 миллион уйғур учун концлагерь: Шинжон (2-қисм)
Сукут

Ўтган йиллар давомида Қошғардан маълумотлар жуда кам келди – Урумчидаги ҳодисалардан кейин бутун Синьцзянда интернетни бир йилга ўчириб қўйишди, Оқсувдаги тераклар ҳақидаги хабарларнинг тарқалиши эса эса ҳатто Хитойнинг ўзида ҳам тўсилди. Шимолдан Тибетга боришни ёки саҳродан велосипедда ўтишни истаган кам сонли саргузаштпарастларни ҳисобга олмаганда, Синьцзянга ҳали ҳам сайёҳлар деярли келмаётган эди. Нималар содир бўлаётганини билиш учун мен у ердагилар билан ёзишиб турар эдим.

2003 йилда спортчилардан бири Ининда бир қирғиз билан учрашиб қолганини айтди. Ўша қирғиз Қошғарда оммавий отувга гувоҳ бўлганини, ҳарбийлар жасадларни машиналарга ортганини ва машиналардан йўл бўйи қон оққанини гапириб берибди, ҳатто ҳодиса жойини ҳам кўрсатибди. Бир неча йилдан кейин худди шундай воқеани Қошғарда яшовчилардан бири ҳам ҳикоя қилиб берган.

Синьцзянни жорий асрда Россия телевидениеси орқали биринчи ва охирга марта 2007 йилда кўрсатишди: Сергей Черник бошчилигида Юрункаш дарёси бўйлаб сафар қилаётган олти кишидан тўрт нафари ҳалок бўлган эди. Бу воқеа катта шов-шувни келтириб чиқарди, афтидан, полиция текширув ўтказган. Бироқ Черникнинг гуруҳига йўл кўрсатган гид ҳам, бошқа уйғур гидлар ҳам 2015 йилгача хатларимга жавоб ёзиб туришди. Кейин эса улар билан алоқа узилди.

Тахминан ўша вақтларда Мюнхенда жойлашган “Бутунжаҳон уйғурлар конгресси” Синьцзянда одамлар йўқолаётгани ҳақида ваҳимали хабарларни эълон қила бошлади. Уларнинг маълумотига кўра, уйғурларга ҳатто бошқа вилоятларда яшовчи яқинлари билан ҳам алоқа қилиш тақиқлаб қўйилган. Хитойдаги уйғурлар хориждаги дўстларини Хитойда оммавий ҳисобланувчи WeChat мессенжеридаги рўйхатдан ўчира бошлади. WhatsApp ва Фейсбук олдинроқ тўсиб қўйилган, уларни юклаганлар турмага тушиши мумкин эди.

Тақиқ фақатина овозли хабар ва чатга тааллуқли бўлган пайтларда айрим ота-оналар хорижда ўқийдиган фарзандлари билан видео орқали суҳбатлашиб турди, аммо улар гапираётган гаплар айни пайтда улар кўрсатиб турган қоғозлардаги ёзувлардан фарқ қилар эди. Кимлардир видеоўйинлардаги чатлар орқали алоқа ўрнатишга муваффақ бўлди. Шундан кейин ҳаммаёқ тинчиб кетди. 2016 йилнинг кузида Синьцзянга борган велосипедчи немис дўстим Хўтанни симтиканлар билан ўраб олинган шаҳарга ўхшатганди. Энди Пекинда ҳам расмий муносабат ўзгарган эди: улар мухолифатнинг сийрак экстремистлардан иборат эканини таъкидламай қўйди. “Бегона ўтларни битталаб юлиб тугатиб бўлмайди, – деди партиянинг Қошғардаги масъулларидан бири. – Барини бирданига йўқотиш учун бизга кимёвий дорилар керак”.

Бундан бир неча йил аввал Тибетда одамларнинг шубҳали йиғилишлари ҳақидаги сигнални марказга юборадиган видеокамералар ўрнатилганди. Бу камералар одамнинг калласидек келадиган катталикдаги шар кўринишида бўлиб, иккита “кўзи” бор эди: тибетлик дўстларимнинг айтишича, бу камералар маҳаллий аҳолини қўрқитиш учун атайин одамсимон кўринишда ишлаб чиқарилган. Бироқ 2016 йили Синьцзянда Коммунистик партиянинг маҳаллий бўлими котиблигига “Тибетни бостирувчи” Чэнь Цюаньгао тайинлангач, чоралар ҳатто Тибет билан солиштирганда ҳам, ўта ваҳимали тус олди.

Янги бошлиқ илк нутқларидан бирида “террорчиларнинг жасадларини халқ урушининг поёнсиз денгизига кўмиб юбориш”га ваъда берди. Уч ой кейин эса қама-қамалар бошланиб кетди. 2017 йилнинг апрелидан эътиборан одамларни ҳижоб, соқол, анъанавий либослар, омма олдида Қуръон тиловат қилиш ва ҳатто болаларга арабча исм берганлик учун қамашга киришилди. Баъзи жойларда қамалганлар сони аҳолининг 40 фоизига етди. Норозилар “тарбиялаш лагерлари”га – саҳрода қад ростлаган, дарвозаси зирхли, деворлари қалин ва симтиканлар тортилган, қўриқчилари сон-саноқсиз бўлган жойга жўнатила бошланди. Уйғур манбалар бундай лагерларда юз минглаб одамлар сақланаётганини айтгач, мен яна Синьцзянга боришга қарор қилдим.
Давоми бор...

Манба: Azon.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?