Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг фикрича, ҳаётдаги қийинчиликлар унга ижобий таъсир кўрсатган. Бу ҳақда у Остонада чоршанба, 28 ноябрь куни бўлиб ўтган фуқаролик форумидаги нутқида айтди, деб ёзади Кун.уз сайти.
Давлат раҳбари сўзларига кўра, у ҳаётнинг барча оғирликларига чидашга мажбур эди. «Мен урушдан кейин бутунлай қашшоқликда яшаган оддий қишлоқ йигитиман. Ҳеч нарса етмаган, кийишга кийим ҳам бўлмаган, 15 ёшимгача тўйиб овқатланганимни эслай олмайман. Бироқ, балки айнан шу сабабдан ҳам мен янада соғлом бўлгандирман», - дея таъкидлаб ўтди у.
Назарбоевнинг айтишича, касб-ҳунар техникумида эгаллаган пўлат тайёрловчи касби унга жуда ёрдам берди. У домна печида оғир шароитларда ишлаган: «1500 даражадаги металл, орқада - минус 40, олдинда - 1000 даража».
Қозоғистон етакчиси ёшларга меҳнат қилишга тайёргарлик кўриш ва адолатсизликни енгиб ўтишга ўрганиш ҳақида маслаҳат берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти Яқин Шарққа катта уруш шарпаси қайтиши мумкин эканини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди