
Фото: Google Photos
Пандемия шароитида Трамп ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин вирусдан азият чекаётган ҳамжамият олдида имкониятлар эшигини очиш борасида уларни ҳақиқий етакчига айлантириши мумкин бўлган бир қатор имкониятларни қўлдан бой берди деб ёзади The Project Syndicate нашри ва мазкур муваффақиятсизлик сабабларини таҳлил қилади.
Инқироз пайтида одамларга ёрдам бериш учун ўз олдига муҳим мақсад қўйиш ва уларни амалга ошириш ўта муҳим. Тарихга юзланилса, Уинстон Черчиль 1940 йилда Буюк Британия бош вазирлиги пайтида чин етакчи эканини кўрсата олди. Кейинроқ эса Жанубий Африка Республикасида апартеид режими чуқур илдиз отган жамиятда Нелсон Мандела айнан ўз халқининг ҳақиқий етакчиси эканини исботлаб берди.
Бу икки воқеа стандарт сифатида белгилаб олинса, бугунги кунда икки йирик давлатнинг етакчилари раҳбарлиги омадсизликлар билан тўла. АҚШ раҳбарида ҳам, Хитой раҳбарида ҳам пандемия шароитида ўз жамияти аъзоларини вақтида огоҳлантириш ўрнига муаммони яшириш ҳаракати намоён бўлди. Оқибатда эса минглаб одамларнинг ҳаётига бевақт нуқта қўйилди. Пандемия билан курашилаётган бир даврда икки давлат арбоблари воқеалар айбдорини излашга тутинди. Натижада, дунё ҳамжамияти COVID-19 муаммосига ўз вақтида «Маршалл режаси» кўламида ёрдам бериш имконидан маҳрум бўлди.
Етакчилик асослари билан шуғулланадиган назариётчилар етакчиларни икки тоифа – шаклланиб келаётган ва ўз қўл остидагиларга қаттиқ чоралар кўрувчи етакчиларга ажратишади. Биринчи тоифадаги етакчилар муаммога ечим топишнинг турли усул ва ечимларини излаган ҳолда ўз бошқаруви остидагилар учун илҳом бағишлайди, рағбатлантиради ва керак бўлса тақлид қилиш учун тимсолга айланади.
Кичик Жорж Буш Ироққа бостриб кириб, Яқин Шарқдаги вазиятни қайта тартиблаш учун ҳаракат қилганида унинг муваффақиятсизлиги – доим ҳам рағбат ва ва муаммонинг турли усулларидан фойдаланган ҳолда ечим топишга интилган етакчиларнинг иши омад келтирмаслигидан дарак. Ҳақиқий етакчи қандай услубдан иш олиб бормасин – «мен» ва «сен»ни «бизга» айлантира олиши лозим. Ялқов раҳбарлар эса ўз статус кволарини сақлашга мойил ва ўз тарафдорлари ҳамда ҳаммаслакларидан фойдаланишга имкон қидиради.
Трамп ҳам айнан шундай раҳбарлар сирасидан. «Қамчи ва ширинликка» урғу берадиган етакчилар эса баъзида жамиятнинг умумий ахлоқига ҳам ўта самарали таъсир қилишга қодир. Мисол учун, Нельсон Мандела. У ҳукумат тепасига келгач қора танли аҳолининг ўн йилликлар мобайнида камситилиши учун қасос олишга киришиб кетиши мумкин эди, бироқ у бошқа йўл тутди. Барчани бирлаштиришга эришди. Оқ танли ҳам, қора танли ҳам унинг тарафдорлари қаторидан жой олди.

Фото: Google Photos
Германиянинг Францияга Иккинчи жаҳон уруши пайтида учинчи маротаба бостириб киришидан сўнг француз дипломати Жан Монне қасос фақат фожеаларнинг такрорланишига олиб келиши ҳақида хулоса ясади. У вазиятни ўнглаш мақсадида Европа давлатларига кўмир ва пўлатни биргаликда ишлаб чиқаришни таклиф қилди ва бу кейинчалик Европа Иттифоқидек ҳамжамиятнинг юзага келишига олиб келди. Бу эса сўнгги юз йилликда бир паспортга эга бўлган ватандошлар ўзларини бир жамоадек ҳис қилишлари туйғуси кучайгани ва мана шу туйғу учун жон беришга тайёр эканликларидан далолат.
Шунга қарамай COVID-19 ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар миллий чегаралар ҳеч нарса эмаслигини кўрсатди. Глобаллашган дунёда эса кўпчилик бир пайтнинг ўзида бир неча ҳамжамиятларнинг аъзоси сифатида англаниши ва етакчилар эса тарафдор ёки ҳамфикр топиш учун тор доирадаги жамиятларга мурожаат қилишига эҳтиёж йўқолди.
COVID-19 билан боғлиқ муаммо эса илҳом ва рағбат берадиган етакчиларга имкон эшикларини очиб берди. Бундай раҳбар эса вирус муаммоси чегара билмаслигини кечиктирмай тушунтирган бўларди. Аммо Трамп ҳам, Си ҳам бу имкониятдан фойдаланмади. Улар ўз ҳокимиятлари қудратини исбтлаш ўрнига, биргаликдаги куч ҳақиқий куч эканини тушуниб етмади.
Глобаллашган дунёда тармоқли муносабатлар бирламчи экан, Хитой соғлиқни сақлаш ва иқлим ўзгариши масалаларига беъэтиборлик қилмаганда АҚШга ҳам, қолган дунё давлатларига ҳам катта кўмак кўрсатган бўлар эди. Мураккаблашиб бораётган дунёда биргаликда мақсадлар учун шерик топа олган мамлакатгина қудратли бўлади. АҚШнинг хавфсизлиги ва тараққиёти учун асосий калит эса «ҳамманинг устидан ҳокимият» ўрнига «биргаликдаги ҳокимият» тамойилидир.
Бугун Трамп етакчилигидаги Америка «Аввало Америка манфаатлари» шиорини илгари сурар экан (албатта бу ерда шиор нотўғри дейилмаяпти, аксинча, барча миллий ҳукуматлар энг аввало ўз халқининг миллий манфаатларини ҳимоя қилади) нол қийматга тенг қисқа муддатли манфаатларни кўзламоқда. Дунё эса барқарор ривожланиши учун узоқ муддатли манфаатларни илгари суриши, пропаганда асосига қурилган рақобатга эмас, муаммоларга ечим топадиган ҳамжамиятга интилиши лозим.
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар