
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турида Англиянинг "Ньюкасл" жамоаси "Марсель" майдонида учрашув ўтказди. Бу сафар "қарғалар" очко жамғара олмади ва мағлубиятга учради.
Улар ҳисобни очган бўлса-да, кейинчалик Англия футболини яхши биладиган Пьер-Эмерик Обамеянг томонидан урилган икки голни ўтказиб юборди. "Ньюкасл" ҳимоячиси Дэн Бёрн мағлубият ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Биз ўз ўйин режамизга амал қилдик. Аммо иккинчи бўлим бошидаги муваффақиятсизлик бизга қимматга тушди.
Обамеянг бугун ёши катта бўлишига қарамай, ўз маҳоратини намойиш этди", - деди Бёрн TNT Sportsга берган интервьюсида. Чемпионлар лигасининг кейинги турида "Ньюкасл" Леверкузеннинг "Байер" жамоаси билан баҳс олиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.