
Фото: Daniel Radicevic / imagebroker.com / Global Look Press
ОПЕК+ давлатлари 12 апрелдаги тезкор видеоанжуманда нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича келишувга эришганди. Бу келишув май-июнда нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 9,7 млн, июль-декабрда 7,7 млн, 2021 йил январь-2022 йил апрелда 8,8 млн баррелга қисқартиришни кўзда тутади.
Форс кўрфазининг бирданига учта давлати июнда нефть қазиб олишни ОПЕК+ квотасидан ташқари янада қисқартиришини эълон қилди. Гап Саудия Арабистони, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳақида бормоқда, деб хабар берди Reuters агентлиги.
Саудия ҳукумати июндан нефть қазиб олишни суткасига қўшимча 1 млн баррелга қисқартиришга қарор қилди. Шу тарзда июнда ушбу мамлакатда нефть ишлаб чиқариш суткасига 8,5 млн баррел ўрнига 7,5 млн баррелни ташкил этади.
Ар-Риёд ортидан Қувайт ҳукумати ҳам июнда нефть қазиб олиш ҳажмини камайтиришини эълон қилди. Қувайт нефть қазиб олишни ОПЕК+ келишувидаги мажбуриятига қўшимча равишда суткасига 80 минг баррелга қисқартиради.
Шунингдек, БАА ҳам июнда нефть қазиб олишни қисқартирадиган бўлди. Амирликлар нефть ишлаб чиқаришни суткасига 100 минг баррелга камайтиради.
ОПЕК+ давлатлари 12 апрелдаги тезкор видеоанжуманда нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича келишувга эришганди. Бу келишув май-июнда нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 9,7 млн, июль-декабрда 7,7 млн, 2021 йил январь-2022 йил апрелда 8,8 млн баррелга қисқартиришни кўзда тутади.
Келишувга кўра, нефть бозоридаги энг йирик иштирокчилар - Саудия Арабистони ва Россия нефть қазиб олиш ҳажмини 2,5 млн баррелдан, бошқа иштирокчилар эса 2018 йил октябрдаги даражада қисқартиради.
20 апрелда жаҳон биржаларида нефть нархининг пастлаб кетиши хом ашё бозорини остин-устун қилиб юборди. Шу куни Кариб денгизи ҳавзаси ҳамда Шимолий Америкада қазиб олинадиган WTI навидаги нефтнинг 1 баррели мутлақо кутилмаган ҳолда -40 долларгача тушиб кетди.
22 апрелга келиб нархлар бироз «ўзига келди». WTI навли нефтнинг бир баррели 11,47 долларга кўтарилди, Brent навли нефтнинг 1 баррели 16 долларга арзонлашди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар