Янги “Формула 1” фильмининг режиссёри Жозеф Косински суратга олиш жараёнидаги энг хавфли ва даҳшатли лаҳзани ёдга олди. Унинг айтишича, бу саҳна Лас-Вегас Гран-присида тасвирга олинган.
Сюжет марказида собиқ автопойгачи Сонни Хейс (Бред Питт) ўз карерасига қайтиб, янги жамоасини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилади. Фильмда Питтнинг 2024 йил ноябрдаги Лас-Вегас Гран-присидаги дам олиш кунлари пайтидаги ҳайдаш саҳналари ҳам бор.
Косинскининг сўзларига кўра, суратга олишнинг энг хавфли қисми айнан Вегасда бўлган:
“Бу тунда бўлиб ўтган пойга эди. Ҳаво жуда совуқ, шиналар йўлга яхши ёпишмасди. Энг қийини — Бред бу трассада олдин машқ қилиш имконига эга эмасди, чунки у йилига фақат уч кунгина очилади”, — деди режиссёр.
Лас-Вегасдаги Гран-придан фарқли равишда, бу кўча трассасида кенг учиш майдонлари йўқ, шу боис ҳайдовчилар деворларга яқин ҳаракатланишга мажбур бўлади. “Мен ҳақиқатан ҳам Вегасда унга мушт ушлаганман. Агар у хатога йўл қўйганида, деворга урилган бўларди. Бу биз бошдан кечирган энг хавфли саҳна эди. Аммо Бред буни ҳайратланарли даражада аъло бажарди”, — дея қўшимча қилди Косински.
Маълумот учун, “Формула 1” фильми Бред Питтнинг карерасидаги энг юқори даромад келтирган иши бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!