
Фото: «Домашний очаг»
Wild Bird хайрия фондининг собиқ менежери Эриэл Кордова-Рохас ўзининг 30 ёшини Jamaika Bay Wildlife қўриқхонасида нишонлашга қарор қилди. У ранг-баранг табиат ва қушларни томоша қилишдан завқланишни режалаштирган эди, аммо Эриэл тасодифан касал оққушга дуч келганидан сўнг барчаси ўзгарди. Аёл қушни бу ҳолда ташлаб кетолмади. Уни текширувдан ўтказишга қарор қилди ва қуш у тахмин қилганидек оёқда туролмайдиган бўлиб чиқди.
Эриэл ўйлаб ҳам ўтирмасдан 8 килограммли оққушни қўлига олди. Унга ёрдам бериши учун эса шу оғирлик билан 2 километр босиб ўтиши керак эди. Эриэл автотураргоҳга етиб борганида бегона ҳайдовчи уни энг яқин метро станциясига олиб боришга рози бўлди.

Фото: «Домашний очаг»
Бир неча соатдан сўнг Эриэл оққуш билан шифокорга етиб борди. Унга инфекция ва заҳарланиш ташхиси қўйилди. Ветеринарнинг сўзларига кўра, Эриэл вақтида қушни олиб келмаганида, у вафот этиши ҳам мумкин эди.

Фото: «Домашний очаг»
Оққушга Бей деб исм берилди ва у ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда. Даволаниш курси ва карантиндан сўнг оққуш умумий ҳовузга қўйиб юборилади, у аллақачон ўзига дўстлар топиб улгурган.

Фото: «Домашний очаг»
«Мен оққушни шифохонага олиб келганимда у ўрнидан туролмасди. У жуда заиф ва озғин эди», − эслайди қиз. – Энди эса у думини силкитиб, аҳволи яхши эканлигини кўрсатмоқда».
Эриэл туғилган кунини шу тарзда нишонлашни режалаштирмаган эди. Лекин у қилган ишидан хурсанд. Ҳайвонларга ёрдам бериш унинг ҳаётида азалдан бўлган. Бейнинг тасодифан топиб олиниши эса у учун кутилмаган совға бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар