date

2026 йил Рамазон ойининг бошланиш санаси маълум бўлди

2026 йил Рамазон ойининг бошланиш санаси маълум бўлди

Қозоғистонда келаси йилги муҳим диний сана — муқаддас Рамазон ойининг қайси кунда бошланиши расман эълон қилинди. Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси тасдиқлаган тақвимга кўра, 2026 йилда Рамазон 19 февраль кунидан бошланади. Ушбу тақвимда Рамазон ойидан ташқари бошқа барча муҳим исломий саналар ҳам ўз аксини топган.

Тақвимда қайд этилган қатор асосий кунлар қуйидагича белгиланган:

– Рамазон ойи – 19 февраль;

– Қадр кечаси – 16–17 март ораси;

– Рамазон ҳайити – 20 март;

– Қурбон ҳайити – 27–29 май.

Бошқарма таъкидлашича, ушбу саналар илмий-астрономик ҳисоб-китобларга асосланган бўлса-да, янги ойнинг чиқишига қараб бир кун олдинга ёки орқага силжиши эҳтимоли мавжуд. Шу боис тақвим ҳар йили ой фазасига қараб қисман янгиланиб турилади.

Маълумки, Рамазон — бу руҳий покланиш, рўза тутиш, ибодат, ҳайрия ва яхшилик ойи саналади. Бу даврда мусулмонлар маънавий ҳаётга кўпроқ эътибор қаратиб, ўз амалларини қайта кўриб чиқишга, зиёда савоб ишлар қилишга интилaди. Одатда Рамазон 29–30 кун давом этади ва Рамазон ҳайити билан якунланади. 2026 йилда ушбу байрам 20 март санасига тўғри келаётгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда муборак Рамазон ойи 1 мартдан бошланган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » 2026 йил Рамазон ойининг бошланиш санаси маълум бўлди