Дунёда диабет кескин кўпайди: ЖССТ жиддий огоҳлантирди

1 дақиқа ўқиш163
Дунёда диабет кескин кўпайди: ЖССТ жиддий огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эълон қилган янгича ҳисоботга кўра, охирги уч ўн йилликда диабетга чалинганлар сони кескин ортиб, 828 миллион нафарга етди. Ташкилот бу ўсишни хавотирли тенденция сифатида баҳоламоқда.

Маълумотларга кўра, 30 ёшдан юқори катталарнинг ярмидан кўп қисми зарур даволанишни олмайди. Энг кўп диабет қайд этилган давлатлар ҳам аниқланган: Ҳиндистонда 212 миллион, Хитойда 148 миллион, АҚШда 42 миллион, Покистонда 36 миллион, Индонезияда 25 миллион ва Бразилияда 22 миллион бемор мавжуд.

ЖССТ бу йилги Жаҳон диабет кунида “Ҳаёт давомидаги диабет” ғоясини илгари суриб, касаллик билан яшовчи ҳар бир инсон тўлиқ тиббий ёрдам, қўлловчи муҳит ва саломатликни рағбатлантирадиган сиёсатларга муҳтож эканини таъкидлади. Ташкилотнинг фикрича, диабетнинг олдини олиш ва уни назорат қилишда умрбод ёндашув муҳим.

Шунингдек, 2022 йилда ЖССТ аъзо давлатлари 2030 йилгача бажарилиши керак бўлган 5 асосий мақсадни белгилаган:
— диабетлиларнинг 80 фоизини аниқлаш;
— қон шакарини барқарор назорат қилувчилар улушини 80 фоизга етказиш;
— қон босими назоратда бўлганлар сонини 80 фоизга чиқариш;
— 40 ёшдан ошган диабетлиларнинг камида 60 фоизи статин қабул қилиши;
— 1-тур диабетлиларнинг барчаси арзон инсулин ва ўз-ўзини назорат воситаларига эга бўлиши.

Мутахассислар бу рақамлар инсон саломатлиги учун жиддий сигнал эканини қайд этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?