date

Хитойнинг махфий олтин йиғиши бозорни қимматлаштирмоқда(ми)?

Хитойнинг махфий олтин йиғиши бозорни қимматлаштирмоқда(ми)?

Financial Times ёзганидек, Хитой яширин равишда олтин захираларини оширмоқда ва бу жараён қимматбаҳо металнинг рекорд даражада қимматлашишига туртки берди.

Таҳлилчилар фикрича, Пекиннинг расмий ҳисоботларда кўрсатилмаган олтин сотиб олиш ҳажми эълон қилинган рақамлардан ҳатто 10 баробар юқори бўлиши мумкин. Очиқ манбаларга кўра, Хитой Марказий банкининг август ойидаги хариди — 1,9 тонна, июлда — 1,9 тонна, июнда эса — 2,2 тоннани ташкил этган. Аммо бозор мутахассислари бу рақамларга ишонмай, аслида харидлар анча катта бўлишини таъкидламоқда.

Société Générale ҳисоб-китобларига мувофиқ, Пекиннинг жорий йилдаги умумий олтин хариди 250 тоннага етиши эҳтимол қилинган. Бу кўрсаткич дунё марказий банкларининг умумий талаби қарийб учдан бир қисмига тўғри келади.

Financial Times таъкидлашича, Хитой бу орқали ўз захираларини махфий тарзда диверсификация қилиб, АҚШ долларига боғлиқликни камайтиришга интилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Хитойнинг махфий олтин йиғиши бозорни қимматлаштирмоқда(ми)?