Кореяда имтиҳон куни барча парвозлар вақтинча тўхтатилди
1 дақиқа ўқиш132

Жанубий Кореяда Миллий университетга кириш имтиҳонлари — Сунэунг куни мамлакат бутунлай ўзгача тартибга ўтди. Абитуриентлар синовга кеч қолмаслиги учун барча авиация рейслари 35 дақиқага тўлиқ тўхтатилди. Бу орқали имтиҳон марказларига ҳаракат бир маромда таъминланди.
Шунингдек, ҳукумат йўллардаги тирбандликни камайтириш мақсадида барча давлат хизматчиларининг иш бошлаш вақти бир соатга кечиктирилди.
Бу йилги Сунэунгда 554 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди — бу сўнгги етти йилда кузатилган энг катта рақам. Ишончли манбаларга кўра, тестлар узлуксиз равишда 8 соатдан 13 соатгача давом этган ва талабалар танлаган фанлар бўйича тахминан 200 та саволга жавоб топишган.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…