
АҚШнинг Эмори университети олимлари томонидан бошқа хорижий илмий муассасалардаги ҳамкасблари кўмагида коронавируснинг кейинги ўн йил давомидаги ривожланиш модели яратилди.
Мутахассислар барча маълум бўлган коронавирусларни, шунингдек, COVID-19ни ўрганиш бўйича илмий мақолалардаги маълумотларни таҳлил қилдилар. Америкалик олимларнинг фикрига кўра, келгуси йилларда инфекциянинг янги тури кескин ўзгаришларга учрайди.
Уч ёшдан беш ёшгача бўлган болалар COVID-19 ни фақат енгил шаклда ўтказадилар, сўнгра уларнинг организмида касалликка қарши антитаналар ҳосил бўлади. Қайта инфекцияни олдини олиш имконсиз бўлади, аммо касаллик оддий шамоллашдан ҳам хавфли бўлмай қолиб, ўлим даражаси 0,1% дан ошмайди.
Шу билан бирга, коронавирусни эрта ёшда табиий юқтириш одамни кексаликка қадар иммунитет билан таъминлайди, дейди олимлар. COVID-19да ўпканинг иштирок этиши оддий пневмониядан фарқ қилади. Аҳолини оммавий эмлашни таъминлаш орқали инфекция тарқалишининг олдини олиш мумкин бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар