09:30 / 28.05.2021
2 860

Олимлар Ердаги энг катта вулқон отилиш хавфи ҳақида огоҳлантирди


Фото: USGS
Олимлар Ердаги энг улкан вулқоннинг отилиш хавфидан огоҳлантирди, деб ёзмоқда Sci Tech Daily.

АҚШнинг Майами университетининг Денгиз ва атмосфера фанлари мактаби олимлари Гавайи оролларидаги Мауна-Лоа вулқони остида магманинг тўпланишини қайд этди. Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда вулқон остида магманинг тўпланиш жараёни кечмоқда. Уларнинг ташқарига отилиб чиқиши жиддий зилзилага ва ҳалокатли вулқон отилишига сабаб бўлиши мумкин.

Мутахассислар сунъий йўлдош маълумотлари ва GPS станциялари ёрдамида ўлчанган вулқоннинг ердаги ҳаракатларини таҳлил қилди. Уларнинг аниқлашича, 2014 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда, тахминан, 0,11 куб километр магма вулқон остида тўпланган ва унинг жанубигача кўчиб, 2,5—3 километргача чуқурликка кириб борган.

Шунингдек, олимларнинг маълумот беришича, 2015 йилда магма топографик баландлиги анча паст бўлган жойларгача кенгайишни бошлаган. Бу жараён 2017 йилгача давом этган ва магма оқими заифлашиб, аввалги горизонтал ҳолатига қайтган. Магмада аввал бундай ўзгаришлар кузатилмаган бўлиб, бу жараён яқинлашаётган 6 балли зилзила ва фожиали вулқон отилишининг белгиси бўлиши мумкин.

Тадқиқотнинг катта муаллифи, профессор Фальк Амелунгнинг қўшимча қилишича, зилзила «ўйин қоидалари»ни ўзгартириб юбориши мумкин. Унинг сўзларига кўра, кучли чайқатишдан кейин шиша идишдаги газли сув каби зилзила ҳам магмадаги газларни чиқариб юбориши мумкин.

Денгиз сатҳидан энг баланд чўққисигача тўққиз километрни ташкил этувчи Мауна-Лоа ер юзидаги энг улкан вулқон ҳисобланади. Лава оқимининг тезлиги сабабли унинг отилганидан сўнг эвакуация қилиш учун жуда қисқа фурсат бўлади. 1950 йилда 6,3 балли зилзила ва унинг натижасида вулқоннинг отилиши сабабли лава қирғоққача уч соатда етиб борган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар Ердаги энг катта вулқон отилиш хавфи ҳақида огоҳлантирди