
Австрия миллий жамоаси ва "Црвена Звезда" ҳужумчиси Марко Арнаутович жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқишини изоҳлади. Сўнгги кунларда австриялик футболчилар Босния ва Герцеговина жамоасига қарши ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, саралаш гуруҳида биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди.
"Ишонолмайман: биз буни уддаладик! Мен 18 йил давомида Жаҳон чемпионатига чиқишни орзу қилганман. Ниҳоят, фаолиятимнинг охирги босқичида бунга эришдик. Турнир бошланишини интиқлик билан кутяпман", - дейди 36 ёшли Арнаутович.
Эслатиб ўтамиз, келаси йил ёзда бўлиб ўтадиган мундиал АҚШ, Мексика ва Канадада ташкил этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.