
Дунёда озиқ-овқат билан боғлиқ вазият янада кескинлашиб, БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) глобал очарчилик хавфи кучайганини огоҳлантирмоқда. Ташкилот маълумотига кўра, 2026 йилда 318 миллионгача инсон очлик ёки оғир инқирозга дуч келиши мумкин. Бу 2019 йилдагидан икки баробар кўп.
Энг оғир жиҳати — гуманитар ёрдам учун маблағлар қисқариб кетгани. Шу сабабли WFP эҳтиёжмандларнинг фақат учдан бир қисмига озиқ-овқат етказа олади. 110 миллион заиф ахолига ёрдам бериш режалаштирилган бўлса-да, молиялаштириш бунинг ярмига ҳам етмаслиги кутилмоқда.
Ҳозирнинг ўзида Ғазо ва Суданда очарчилик хавфи шиддат билан кучаймоқда. Можаролар, иқлим ўзгаришлари ва иқтисодий беқарорлик 2026 йилда ҳам вазиятни яхшилаши қийинлигини кўрсатмоқда.
WFP раҳбари Синди Маккейн халқаро ҳамжамиятни очарчиликка қарши ечимларга кўпроқ сармоя киритишга чақирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.