date

Украинада икки вазир коррупция можароси ортидан истеъфога чиқди

Украинада икки вазир коррупция можароси ортидан истеъфога чиқди
Украина Олий Радаси икки нафар вазирни лавозимидан озод қилди. “Медуза” хабарига кўра, адлия вазири Герман Галушенко ва энергетика вазири Светлана Гринчук коррупция билан боғлиқ можаро фонида истеъфога чиқарилди.

Парламентда ўтказилган овоз бериш жараёнида Галушенконинг истеъфоси учун 323 депутат, Гринчук бўйича эса 315 нафар депутат овоз берди. Ушбу қарорлар кўпчилик овози билан қабул қилинди.

Аввалроқ, “Энергоатом” давлат компанияси ҳамда украиналик бизнесмен Тимур Миндич атрофида юзага келган коррупция айбловлари сабабли ушбу икки вазир хизматидан вақтинча четлаштирилган эди. Рада аъзолари бу ҳолатга кескин муносабат билдирган.

Аслида Олий Рада вазирлар истеъфоси бўйича овоз беришни 18 ноябрь куни ўтказишни режалаштирган эди. Бироқ ўша куни айрим депутатлар барча ҳукумат аъзоларининг истеъфосини талаб қилиб, парламент минбарини блоклагани сабабли мажлис вақтинча тўхтатилган.

Ҳозирча ушбу лавозимларга ким тайинланиши номаълум бўлиб турибди. Кузатувчилар бу ўзгаришларни ҳукуматдаги эҳтимолий таркибий ўзгаришларнинг бир қисми сифатида баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Украинада икки вазир коррупция можароси ортидан истеъфога чиқди