date
views 1 382

Михаил Саакашвили очлик эълон қилди

Михаил Саакашвили очлик эълон қилди
Фото: REUTERS
Грузияда ҳибсга олинган собиқ президент Михаил Саакашвили қамоқда очликни давом эттирмоқда, деди Грузия Бирлашган миллий ҳаракати аъзоси Тина Бокучава.

Шанба куни Бокучава Рустави шаҳридаги (Грузия пойтахтидан 30 километр узоқликда) жазони ижро этиш муассасасида Саакашвилини кўришга борган.

«Мен уни очлик эълон қилиш мақсадга мувофиқ эмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилдим. У ўзини сиёсий маҳбус деб ҳисобламоқда ва очликни давом эттирмоқда», деган Бокучава.

Эслатиб ўтамиз, Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили куни кеча мамлакат ҳудудида ҳибсга олинганди. У ҳибсга олингач, дарҳол очлик эълон қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Михаил Саакашвили очлик эълон қилди