07:13 / 04.10.2021
2 147

Ҳиндистонда самолёт кўприк остида тиқилиб қолди (видео)

Ҳиндистонда самолёт кўприк остида тиқилиб қолди (видео)
Ҳиндистонда Деҳли аэропорти яқинидаги автомобил йўли устидан ўтган пиёдалар ўтиш туннели остида самолёт тиқилиб қолди. Кўприк остида қолиб кетган самолёт видеоси ижтимоий тармоқларда оммавийлашди ва унга The Times of India нашри мухбирлари эътибор қаратишди.

Air India логотипига эга самолёт қаноти олиб ташланган ҳолда бўлган. Таъкидланишича, воқеа 3 сентябрда Деҳлини Гургаон шаҳри билан боғловчи трассада юз берган.

The Times of India нашри мухбирлари ушбу ҳолат юзасидан Air India авиакомпаниясига мурожаат қилишган. Аниқланишича, кўприк остида тиқилиб қолган самолёт эски ва бузуқ бўлгани сабабли утилизация қилиниши керак бўлган. Бироқ унга харидор чиқиб қолган ва у жисмоний шахсга сотиб юборилган. Самолётнинг янги эгаси эса уни кўчириб ўтказишга қарор қилган. Бироқ кўринишича, самолётни олиб кетаётган ҳайдовчи унинг ўлчамларини ҳисобга олмаган ва бунинг натижасида катта ўлчамли самолёт кўприк остида тиқилиб қолган.

Видеода самолёт йўлнинг бир қисмини тўсиб қўйгани, унинг тумшуқ қисми ва корпусининг ярми кўприк остидан ўтгани, бироқ орқа томони қолиб кетганини кўриш мумкин.

Таъкидланишича, Ҳиндистонда худди шунга ўхшаш ҳодиса 2019 йилда ҳам юз берган. Ўшанда Дургапур шаҳрида почта хизмати самолёти кўприк остида тиқилиб қолган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда самолёт кўприк остида тиқилиб қолди (видео)