CAFA мусобақаси олдидан Туркманистон миллий жамоасининг таркиби маълум қилинди. Терма жамоа бош мураббийи мазкур турнирда майдонга тушиш учун 24 нафар футболчини чақиргани эълон қилинди.
Дарвозабонлар — Мухаммет Овезов («Шағадам»), Расул Чариев («Арқадағ»), Рустем Ахаллиев («Арқадағ»).
Ҳимоя чизиғида эса Вепа Жумаев («Витебск», Беларусь), Бахтияр Кургенов («Аҳал»), Абди Бешимов («Арқадағ»), Ибраим Маммедов («Арқадағ»), Бердимурат Режепов («Арқадағ»), Ихлас Тойжанов («Арқадағ»), Гучмурат Аннагулиев («Арқадағ») жой олган.
Ярим ҳимоячилар рўйхатида Язгилич Курбанов («Арқадағ»), Арзувгули Сапаргулиев («Арқадағ»), Рахман Миратбердиев («Алтин Асир»), Мирза Бекназаров («Арқадағ»), Велмират Баллаков («Арқадағ»), Курбан Аннаев («Аҳал»), Ихлас Сапармаммедов («Арқадағ»), Ахмет Атаев («Арқадағ») номлари бор.
Ҳужум чизиғи эса Михаил Титов («Озген»), Дидар Дурдиев («Арқадағ»), Шамаммет Хидиров («Арқадағ»), Шаназар Тиркишов («Арқадағ»), Алтимират Аннадурдиев («Арқадағ»), Бегенч Акмаммедов («Арқадағ»)дан шаклланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур нуфузли мусобақа 29 август куни Тожикистонда ва 30 август куни Ўзбекистонда старт олади ҳамда 8 сентябрга қадар давом этади.
Туркманистон терма жамоаси «А» гуруҳида майдонга тушади ва Тошкентда Ўзбекистон, Ўмон ҳамда Қирғиз Республикаси билан кураш олиб боради.
Мутахассислар фикрича, мазкур таркиб турнирда рақобатбардош ўйин кўрсатиш учун етарли кучга эга. Мухлислар эса терма жамоанинг янги тарихий саҳифалар ёзишини кутмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!