date

Навоийда ноқонуний оҳак пишириш хумдонлари ёпилди

Навоийда ноқонуний оҳак пишириш хумдонлари ёпилди

Навоий вилоятида табиат муҳофазаси ва аҳоли саломатлигига хавф туғдираётган ноқонуний фаолиятларга қарши кураш доирасида муҳим чоралар кўрилди. Расмий маълумотларга кўра, ўтказилган кенг қамровли текширувлар натижасида 30 дан ортиқ рўйхатдан ўтмаган ва талабларга зид равишда ишлаб турган оҳак пишириш хумдонлари тўлиқ тўхтатилди.
Ушбу ишларни Экология бошқармаси, прокуратура, Ички ишлар бўлими ва Миллий гвардия вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ амалга оширган. Хусусан, Кармана туманидаги “Янгиариқ” маҳалласида ўтказилган ўрганишлар давомида хумдонлардан атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқиб тургани аниқланган.
Шу билан бирга, хатлов жараёнида бир нечта оҳак ишлаб чиқариш цехлари ҳам ноқонуний тарзда, ҳеч қандай расмий рухсатномасиз фаолият юритаётгани фош этилди. Бу ҳолат нафақат экологияга, балки аҳоли турмуш тарзи ва умумий хавфсизликка ҳам жиддий таҳдид сифатида баҳоланди.
Натижада, белгиланган талабларни қўпол равишда бузиб ишлаётган 36 та хумдон бузиб ташланди. Мутасаддиларнинг айтишича, ҳозирда текширув ва ўрганиш ишлари изчил давом этмоқда. Қолган ноқонуний равишда ишлаётган хумдонлар ҳам босқичма-босқич тўлиқ ёпилиши ва фаолиятига чек қўйилиши белгиланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда ноқонуний оҳак пишириш хумдонлари ёпилди