2 634
Қирғизистон президенти депутатларнинг маошини қисқартириб, хизмат машиналаридан маҳрум қилди
Фото: «Кengash.kg»
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Юқори Кенгаш (парламент) депутатларининг маошини қисқартирди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
2 декабрь куни имзоланган «Республика бюджети харажатларини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга кўра, парламент раиси учун маош 30 минг сом (353 доллар), вице-спикерларга 27 минг сом (318 доллар), парламент фракциялари раҳбарлари ва қўмита раисларига 26 минг сом (306 доллар), депутатларга 25 минг сом (295 доллар) этиб белгиланди.
Бундан ташқари парламент аъзоларинининг техник харажатлари ҳам қисқартирилди. Аввал Юқори Кенгаш халқ депутатларига уй-жой учун компенсация тўланар эди. Энди улар бекор қилинди, «мавжуд хизмат хонадонлари эса уй-жойи бўлмаган депутатлар ўртасида тақсимланади». Шунингдек, депутатларга хизмат автомобиллари ажратилмайди, дейилади хабарда.
«Президентнинг фармони янги бюджет сиёсати – давлат маблағларини ҳокимият томонидан оқилона тежашга асос бўлди. Бюджет соҳасидаги вазиятни яхшилаш механизмини ҳаммага маълум бўлган ‘Давлат ўз имкониятлари доирасида яшаши зарур’ тамойили билан тавсифлаш мумкин. Бошқача айтганда, бу давлат аппаратини ушлаб туриш учун кетадиган давлат бюджети харажатларинининг умумий тежалишидир. Ушбу механизм мураккаб иқтисодий ислоҳотлар даврида турли мамлакатларда доимо муваффақиятли қўлланилган. ‘Ўз имконияти доирасида яшаш’ шиори остида Болтиқбўйи давлатлари, Шарқий ва Марказий Европада (Эстония, Латвия, Польша, Чехия, Венгрия) давлат бошқаруви ислоҳотлари амалга оширилди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Қирғизистон раиси, унинг ўринбосарлари ва оддий депутатларнинг маоши аввал қанча бўлганига президент маъмурияти аниқлик киритмаган, бироқ депутатларнинг ўзлари 2020 йилда нафақасиз халқ депутатининг маоши ўртача 25-30 минг сомни ташкил этганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни Қирғизистонда Олий Кенгашга сайловлар бўлиб ўтди. Парламентнинг янги таркиби 120 эмас, 90 нафар халқ депутатидан иборат бўлади. Мамлакат Конституциясига жорий йил 11 апрелда ўтказилган референдумда қабул қилинган ўзгартиришларга мувофиқ депутатлар сони қисқартирилди.
2020 йилги республика бюджетида Юқори Кенгаш таркиби учун 786,6 миллион сом (9,27 миллион доллар) ажратилган. «24.kg» ахборот агентлиги журналистларининг ҳисоб-китобларига кўра, парламентнинг бир нафар депутатига кетадиган харажат бир ойда ўртача 330 минг сом (3890 минг доллар)ни ташкил қилади. Улар қонунчилик соҳасига ва тиббиётга сарфланган харажатларни солиштирган.
Жумладан, 2020 йилнинг 6 ойи давомида парламент учун бюджетдан 320 миллион сомдан ортиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигига эса қарийб 1 миллиард сом сарфланган. Аммо мамлакатда бор-йўғи 120 депутат, қарийб 62 минг шифокор бор эди, яъни ҳар бир депутатга ғазнадан 2,7 миллион сом, тиббиёт ходимига эса бор-йўғи 16 минг сомдан ажратилган.
Бундан ташқари, ҳар бир депутат ҳар ойда қўшимча депутатлик жамғармаси – 40 минг сом олади, ундан уяли алоқа, бензин, автомашинасини таъмирлаш ва офис жиҳозлари учун тўлайди. «Шифокорлар бундай имтиёзларга эга эмас. Ғазна томонидан депутатларга тўланадиган барча харажатлар тиббиёт ходимлари кам маош олиши ҳисобига қопланади. Натижада коронавирус ва пневмония авж олган даврда уяли алоқа, озиқ-овқат ва зарур тиббий воситалар фуқаролик фаоллари ва тадбиркорлар томонидан етказиб берилди», — дейилади «24.kg» нашрида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи