date

Ўзбекистонда илк халқаро “Ҳалол” сертификатлаш органи иш бошлади

Ўзбекистонда илк халқаро “Ҳалол” сертификатлаш органи иш бошлади

Ўзбекистонда илк бор халқаро “Ҳалол” аккредитациясига эга сертификатлаш органи фаолиятини бошлади, деб Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази хабар берди.

Ушбу орган марказ ҳузурида ташкил этилган бўлиб, Туркиянинг “Halal Accreditation Agency” томонидан халқаро талабларга жавоб берадиган ташкилот сифатида эътироф этилган. Бу эса, “ҳалол” стандартлари асосида иш юритувчи корхоналар учун муҳим босқич ҳисобланади.

Мутахассисларга кўра, “ҳалол” сертификати Ўзбекистон маҳсулотларини, айниқса Ислом мамлакатларига экспорт қилишда катта енгиллик яратади. Маълумотларга кўра, “ҳалол” озиқ-овқат бозори ҳажми 2 триллион долларга, “ҳалол” туризм бозори эса 400 миллиард долларга тенг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда илк халқаро “Ҳалол” сертификатлаш органи иш бошлади