date

Сурияда минглаб жасадлар бўлган қабристонлар сирли тарзда кўчирилган

Сурияда минглаб жасадлар бўлган қабристонлар сирли тарзда кўчирилган

Reuters агентлиги хабарига кўра, Сурияда 2019–2021 йиллар оралиғида Башар Асад режими томонидан минглаб жасадлар дафн этилган оммавий қабрлар махфий равишда кўчирилган. Бу ҳаракат режим томонидан амалга оширилган жиноятларни яшириш мақсадида бажарилган.

Қабрлар Дамашқ яқинидаги Ал-Қутоифа ҳудудида жойлашган бўлиб, у ерда 2012 йилдан бошлаб қамоқхоналар ва ҳарбий госпиталларда ҳалок бўлган маҳбуслар ва аскарлар дафн қилинган. Кейинроқ уларнинг жасадлари Думейр шаҳри яқинидаги чўлга кўчирилган. Спутник суратларида бу ерда 34 та траншея аниқланган.

Собиқ ҳарбийлар ва ҳайдовчиларнинг гувоҳлик беришича, мақсад — далилларни йўқ қилиш ва қатлиом изларини яшириш бўлган. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотига кўра, Асад режими даврида 160 мингдан ортиқ инсон бедарак йўқолган. Маълумот учун, 2024 йил 8 декабрда Асад режими ағдарилган ва Асад оиласи Россиядан сиёсий бошпана олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурияда минглаб жасадлар бўлган қабристонлар сирли тарзда кўчирилган