date

Мадагаскарда конституция бекор қилинди, янги тузилма эълон қилинди

Мадагаскарда конституция бекор қилинди, янги тузилма эълон қилинди

Мадагаскарда ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийлар полковник Майкл Рандрианирина бошчилигида коллегиал бошқарув органи тузилганини эълон қилди, деб оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Рандрианирина ўз баёнотида мамлакат конституцияси расман бекор қилинганини маълум қилди. Шу билан бирга, Давлат ислоҳотлари олий суди ташкил этилгани ҳам эълон қилинди.

Янги ташкил этилган суд икки йил давомида Мадагаскарнинг конституциявий асосларини қайта кўриб чиқиш, шу асосда референдум ва умумхалқ сайловларини ўтказиш билан шуғулланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мадагаскарда конституция бекор қилинди, янги тузилма эълон қилинди