date

Ҳиндистон Россия нефтини сотиб олишни тўхтатади

Ҳиндистон Россия нефтини сотиб олишни тўхтатади

АҚШ президенти Доналд Трампнинг айтишича, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Россиядан нефт харид қилишни тўхтатишга рози бўлган. Трамп бу қарорни Москвани энергия даромадидан маҳрум қилиш йўлида муҳим қадам деб атади.

Ҳозирда Ҳиндистон ва Хитой Россия нефтининг энг йирик харидорлари ҳисобланади. Европа Иттифоқи ва АҚШ санкцияларидан сўнг Москва нефтни арзон нархда экспорт қила бошлаган. Трампнинг сўзларига кўра, энди АҚШ Хитойни ҳам шундай қилишга чақирмоқчи.

Ҳиндистон элчихонаси бу масала бўйича изоҳ бермади. Россия ҳозирда Ҳиндистоннинг асосий нефт етказиб берувчиси ҳисобланади.

Трамп Ҳиндистон бу жараённи босқичма-босқич амалга оширишини айтди. Мутахассислар бу қарор Россия иқтисодиётига таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон Россия нефтини сотиб олишни тўхтатади