16:08 / 07.12.2021
1 862

Америкалик олимлар коронавирусга қарши қўлланиладиган сақич ишлаб чиқди

Америкалик олимлар коронавирусга қарши қўлланиладиган сақич ишлаб чиқди
Фото: AP Photo
Американинг Пенсильвания университети ва бошқа бир қанча ташкилот олимлари коронавирус тарқалишини чеклашга ёрдам берадиган сақич ишлаб чиқди. Бу ҳақда Пенн Today хабар берди.

Ишланма муаллифларидан бири Генри Даниелнинг тушунтиришича, вирус сўлакда кўпаяди.

«Инфекцияланган одам аксирганда, йўталганда ёки гапирганда, вирус зарралари ташқарига чиқади ва атрофдаги одамларга ўтиши мумкин. Сақич сўлакдаги вирусни зарарсизлантиради — бу эса касалликнинг бундай тарзда тарқалишига йўл қўймасликнинг оддий потенциал йўли», — деди олим.

Мазкур технология АCЕ2 оқсилига асосланган: бошқа мутахассислар томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ушбу модда билан укол қилингандан сўнг ахволи оғир беморларда вирус юки камайиши мумкин. Одам организмида АCЕ2 рецепторлари учли коронавирус оқсили билан ҳам боғланади. Даниел ва унинг ҳамкасблари лабораторияда АCЕ2 ни тайёрлаган ва боғланишни осонлаштирадиган бошқа модда билан уни бирлаштирган. Ушбу икки компонент асосида яратилган сақич АCЕ2 рецепторини блоклаш ёки учли оқсилни тўғридан-тўғри боғлаш орқали коронавирусни зарарсизлантиришга қодир.

Коронавирус билан касалланган беморларнинг сўлак намуналари устида ўтказилган тажрибалар натижасига кўра, ушбу сақич сўлакдаги вирусли РНК даражасини самарали камайтирган.

Энди тадқиқотчилар сақични клиник синовдан ўтказиш учун рухсат олмоқчи.

Аввалроқ Кембриж университети олимлари бошқа ҳимоя чораларисиз атиги икки метрлик ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда COVID-19 инфекциясидан ҳимояланиш самарадорлигини таҳлил қилганди. Тадқиқот шуни кўрсатадики, агар одам масофа сақласа-ю, аммо ниқоб тақмаса, барибир коронавирусдан ҳимояланмайди. Олимлар йўталаётган одамнинг оғзидан учиб чиқадиган томчилар унинг атрофида қандай тарқалишини ўрганган. Маълум бўлишича, агар одам ниқоб тақмаган бўлса, бу томчилар, айниқса улар жуда майда бўлса, икки метрдан узоқроққа учиб кетиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик олимлар коронавирусга қарши қўлланиладиган сақич ишлаб чиқди