23:50 / 29.12.2021
3 258

«Толибон» Совет истилоси ҳақида баёнот берди

«Толибон» Совет истилоси ҳақида баёнот берди
“Толибон” ҳаракати совет қўшинларининг Афғонистонга бостириб кирганининг 42 йиллиги муносабати билан баёнот берди.

Афғонистон Ислом Амирлиги ўз халқи номидан собиқ Совет Иттифоқининг босқинини қоралайди ва жасур афғон халқининг унга қарши курашини қадрлайди”, — дейилади баёнотда.

Баёнотда таъкидланишича, Афғонистон бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмайди ва янги Афғонистон ҳукумати бошқа мамлакатларнинг ўз мамлакати ишларига аралашишига йўл қўймайди.

Бундан ташқари, “Толибон” халқаро ҳамжамиятни “минтақа ва бутун дунёда хавфсизлик ва фаровонликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида яхши ва барқарор муносабатлар ўрнатиш ва қўллаб-қувватлашда ижобий рол ўйнашга” чақирди.

Айни пайтда, Лоғар вилоятида совет босқинининг йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда сўзлаган “Толибон”нинг юқори мартабали вакили Анас Ҳаққонийнинг айтишича, афғонлар ўтмишдаги ҳарбий жангларда ғалаба қозонганлари каби сиёсий жангларда ҳам муваффақият қозонишни ўрганишлари керак.

Ўз навбатида, ташқи ишлар вазири ўринбосари Шер Муҳаммад Аббос Станикзай Афғонистонда барча буюк давлатлар мағлубиятга учраганини, АҚШ ҳам бундан мустасно эмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, СССРнинг Афғонистонда бўлиши деярли ўн йил - 1979 йилдан 1989 йилгача давом этди. 1988 йил май ойида Совет Иттифоқи ўз қўшинларини мамлакатдан олиб чиқишни бошлади. 1989 йил 15 февралда СССР 40-армиясининг сўнгги бўлинмаси Афғонистонни тарк этди.

Афғон урушида 15 мингдан ортиқ совет ҳарбийлари ҳалок бўлди. Афғонистон Демократик Республикаси қўшинлари камида 18 минг кишини, мужоҳидлар эса 90 минг кишини йўқотди. Бундан ташқари, жанглар юз минглаб тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» Совет истилоси ҳақида баёнот берди