Вакцина асоси сифатида мутахассислар XVIII асрда ишлаб чиқилган, вируснинг зарарсиз вариантини ўз ичига олган чечакка қарши вакцинани олишди.
Олимлар коронавируснинг бириктирувчи оқсилини ўз ичига олган чечак вакцинасининг рекомбинант вирусини яратишга умид қилмоқдалар. Бундай ёндашув COVID-19'га қарши доимий иммунитетни шакллантиришга ёрдам беради.
Сичқонлар устида тажриба ўтказиб кўрилди. Уларга парранда гриппи генини ўз ичига олган рекомбинант чечак вакцинаси вируси юборилди. Натижалар жониворларда 20 ойдан ортиқ вақт давомида сақланиб қолган юқори даражадаги антитаначалар пайдо бўлганлигини кўрсатди.
Вакцина муаллифлари бундай вакциналарнинг юқори самарадорлиги, ножўя таъсирларининг камлиги ва уларни ташиш ва сақлаш махсус шартларни талаб этмаслигини таъкидлаб ўтишди.
Дастлабки маълумотларга кўра, клиник синовларни Япониянинг Nobelpharma дори ишлаб чиқариш компанияси 2023 йилда ўтказади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда