Килиан Мбаппенинг ягона голи “Реал Мадрид”га Ла Лиганинг навбатдаги турида “Хетафе”га қарши сафар учрашувида муҳим ғалаба (1:0) келтирди.
Учрашувда мезбонлар таркибидаги футболчи майдондан четлатилгандан сўнг, 80-дақиқада француз ҳужумчиси жамоаси учун ҳал қилувчи голни киритди. Бу гол Мбаппенинг жорий мавсумдаги ўнинчи тўпурарлик зарбаси бўлди.
Opta маълумотларига кўра, Мбаппе Ла Лиганинг дастлабки тўққизта ўйинидан сўнг икки хонали голлар сонига ета олган илк “Реал” ўйинчиси бўлди. Бундай натижага охирги марта Криштиану Роналду 2014/15 йилги мавсумда эришган эди. Ўшанда португалиялик юлдуз дастлабки тўққизта учрашувда 17 гол урган, мавсум якунида эса 48 марта рақиб дарвозасини ишғол этган.
Ҳозирда “қаймоқранглилар” 24 очко билан Ла Лигада пешқадамлик қилиб турибди. “Барселона” 22 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда эса футбол мухлисларини дунёдаги энг кутилган учрашув — “эл-класико” кутмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!